Винисиус Мбаппедан кам маошга кўнди. Шартнома узайтирилади!
Мадриднинг “Реал” клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан янги узоқ муддатли шартнома бўйича принципиал келишувга эришди.
Томонларга фақат якуний тафсилотларни келишиб олиш қолди холос.
Бу ҳақда Sky Sports журналисти Флориан Плеттенберг ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилди.
Манба маълумотига кўра, Винисиус билан меҳнат шартномаси узайтирилганидан кейин ҳам жамоадоши Килиан Мбаппе клубдаги энг юқори маош олувчи футболчи бўлиб қолади.
Аввалроқ ОАВда Винисиус амалдаги шартномаси бўйича йилига 25 миллион евро ишлаб топаётгани, Мбаппе эса 32 миллион евро маош олаётгани, бразилиялик юлдуз клубда энг катта маблағ оладиган ўйинчи бўлишни истаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади.

Фикрлар