"Реал" Мадрид клуби футболчиси Винисиус Жуниор кеча жамоа таркибида ўзининг 50-голини урди. У клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финал ўйинида Мисрнинг "Ал-Аҳли" жамоаси дарвозасини ишғол қилди. 

Бу кўрсаткичга эришиш учун Винига 202 баҳс етарли бўлди. Ушбу беллашувда мадридликлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Маълумот ўрнида, "Реал" сафида энг кўп гол урган бразилияликлар орасида фақатгина Роберто Карлос (68 гол) ва Роналдо (104 гол) Винисиусдан олдинда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!