Винисиус яна “Реал”ни хавотирга солиб қўйди
Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 17-турида “Севилья”га қарши ўйинда (2:0) мухлислар томонидан ҳуштакбозликка учраганига қарамай, ҳужумчи Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Бироқ мадридликлар лагерида сўнгги ойларда бразилиялик футболчи атрофида шаклланган муҳит жиддий хавотир уйғотмоқда.
Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Винисиус билан “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ўртасида тўлиқ ва очиқ мулоқот мавжуд. “Реал” раҳбарияти ҳужумчининг майдондаги меҳнати ва фидойилигини юксак баҳоламоқда. Шу билан бирга, 25 ёшли футболчининг ўзи ҳам жорий мавсумнинг ҳозирги босқичида оптимал спорт формасида эмаслигини тан олган.
Айни пайтда Винисиус таътилга чиқиб кетган. Клубда бу қарор унинг руҳий ва жисмоний ҳолатига ижобий таъсир кўрсатишига ишонишмоқда.



Фикрлар