Винисиус Жуниор "Реал"дан садоқати учун 15 миллион евро миқдорида катта бонус олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид»нинг юлдуз ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни фаол давом эттирмоқда.

Sport.es нашрининг хабар беришича, 26 ёшли бразилиялик футболчи янги шартнома бўйича маошини жамоа етакчиларидан бири Килиан Мбаппе даражасига чиқаришни истамоқда. Франциялик ҳужумчи йилiga тахминан 30 миллион евро иш ҳақи олади. Шунингдек, Винисиус «Реал»дан 15 миллион евро миқдорида садоқат бонуси талаб қилмоқда. Ҳозирча томонлар молиявий шартлар бўйича ўзаро келишувга эриша олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Винисиус Жуниор Испания чемпионатида «қироллик клуби» таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!