Винисиусни 10 сонияда нокаут қиламан!

  • 08 Jan 16:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Мальорка” ҳимоячиси Пабло Маффео “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан муштлашса нима бўлиши ҳақидаги ҳазил саволга жавоб берди.

- Винисиус билан тўқнашуви тарихдаги энг томошабоп жанглардан бўлишига аминман. Ғалаба қозонишимга аминман. Мен уни 10 сониядаёқ нокаут қиламан, - деди Пабло Маффео.

Винисиус Жуниор “Реал”да 2018 йилдан бери ўйнаб келади. Бугунги кунда бразилиялик ҳужумчи дунёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиларидан бири ҳисобданади ва унинг трансфер нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фаолияти давомида Англия, Германия ва Испаниянинг бир неча жамоаларида тўп тепган 27 ёшли Пабло Маффео эса, бугунги кунда атиги беш миллион евро туради.

Comments

You must be logged in to commet!