Винисиусни сотиб оладиган клуб топилди
“Реал” юлдузи Винисиус Жуниорда фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби бразилиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга қаттиқ киришган.
Шайхлар 2024 йилнинг август ойида 24 ёшли футболчи билан Лондонда учрашган ва уни ўз жамоасига таклиф қилган. Бироқ ўшанда Винисиус жамоасини алиштиришнинг мавриди эмаслигини таъкидлаб, таклифни рад қилган.
Саудияликлар декабрь ойида ҳам Винисиус билан боғланди. Бу гал улар телефон орқали суҳбатлашди.
Энди “Ал-Аҳли” вакиллари ёзги трансферлар вақтида “Реал”дан Винисиуснинг шартномасини сотиб олишга ҳаракат қилиши айтилмоқда.
Мадридликлар билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган битимга эга Винисиуснинг трансфер суммаси 200 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар