
Винисиуснинг ҳаётидаги асосий орзулари нима?
"Реал Мадрид" футболчиси Винисиус Жуниор ўзининг карьерасидаги мақсадлари ҳақида гапирди:
"Мен аллақачон кўп нарсаларга эришдим, аммо орзуларим ҳали охирига етмаган. Клубим билан янада кўпроқ совринлар ютмоқчиман, терма жамоам билан энг муҳим мусобақаларда ғолиб чиқмоқчиман ва келажак авлодни ўзларига ишонишга илҳомлантиришни давом эттирмоқчиман.
Менинг энг катта орзум — фақат футбол билан чекланиб қолмайдиган, балки Бразилияда таълим тизимини яхшилаш бўйича ўз жамғармам орқали олиб бораётган ишларимни ҳам ўз ичига олган мерос қолдиришдир" – дея таъриф берди бразилиялик вингер.
Фикрлар