Виржил ван Дейк Салоҳ билан бўлаётган муаммо ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" капитани Виржил ван Дейк Чемпионлар лигасида "Интер" устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоадоши Муҳаммад Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Маълумки, 33 ёшли мисрлик ҳужумчи АПЛдаги учта ўйинни захирада бошлади, "Интер"га қарши баҳс рўйхатига ҳам киритилмади. Учрашувдан кейин Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотни танқид қилган эди:

"Мен клуб учун жуда кўп иш қилдим, аммо мени автобус остига ташлаяпти. Африка Кубоги олдидан хайрлашаман – кейин нима бўлишини билмайман", — деган эди у.

Салоҳ ҳақида

"Бу осон эмас, биз ҳаммамиз мураккаб вазиятга тушиб қолдик. Салоҳ билан клуб орасида турли воқеалар бўлаяпти, у бугун биз билан эмас — бу реаллик. Лекин фикр-жамланганлик ва қатъиятлилик борасида ҳеч нарса ўзгармади", — деди ван Дейк.

Салоҳ узр сўраши керакми?

"Кимдир узр сўраши керак, деб айтиш менинг вазифам эмас. У сўнгги кунларда ўз ҳис-туйғуларини очиқ билдирди. Бу масала билан клуб шуғулланади, албатта, мен ҳам. Бизда диққат аввалгидек бўлди, ҳеч нарса ўзгармади. У ҳар доимгидек машғулот қилди.

Ҳақиқат шундаки, Мо тез орада Африкага кетади. Мен уни жуда яхши биламан, кўп йиллик дўстмиз — кўтарилишлар ва қулашимизни бирга кўрганмиз. Биз гаплашамиз, бундай ҳолатлар ичкарида қолади — шундай бўлиши керак. Биз эса ўзимизга келиб, ташқи шовқинга қарши туришимиз зарур.

Энг муҳими — бир-биримиз билан гаплашиш. Тикланиш ва "Брайтон"га тайёрланиш керак. Яхши лаҳзалардан хурсанд бўлиш, улардан завқ олиш лозим — акс ҳолда ғалабанинг қиймати қолмайди. Биз бу ерда тунни ўтказамиз, яхши ухлаш ва яхши овқатланиш зарур. Ҳаддан ташқари хурсанд бўлиб кетмаслик, шу билан бирга тушкунликка ҳам тушмасликка ҳаракат қиламиз", — деди капитан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!