Виталий Денисовга Хитой ва Туркия клубларидан қизиқишлар бор, аммо...
Ads

Аввалроқ бир қатор ОАВларда Денисовнинг қишки трансфер даврида "Локомотив"ни тарк этишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ишончли манбаанинг хабарига кўра ҳамюртимизга Туркия ва Хитой клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Асосан, Туркия Суперлигаси иштирокчиси бўлган "Трабзонспор" ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаган. 

Аммо, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси ўзига ҳеч қандай хориж клубларидан таклифлар бўлмаганини айтди.

"Ҳеч қанақа хориж клуби жамоамни алмаштириш борасида мен билан алоқога чиқмади. Мен барчасидан матбуот орқали хабар топяпман. Қолаверса, "Локомотив" рахбарияти ҳам мени бу борада огоҳлантирмади", - дейди Виталий.

Маълумот учун, Виталий Денисов ушбу мавсум "Локомотив" сафида премьер-лигада 15та учрашувда майдонга тушган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ЖЧ-2018 саралашининг 5та ўйинида қатнашган.