Виталий Левченко: "Кимдир сотиб олмоқчи бўлса музокара ўтказишга тайёрмиз"

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси чемпионатнинг охирги турида Наманганда “Навбаҳор”га қарши бўлиб ўтган водий дербисида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан кейин “Нефтчи” бош мураббийи Виталий Левченко саволларга жавоб қайтарди.

- Барча мухлисларни табриклайман. Улар юқори классдаги футбол гувоҳи бўлишди. Қўшимчасига мавсумни якунида дерби. Бу дербида кўплаб эмоциялар майдонда ва ҳар иккала жамоа мураббийлар ўтирадиган захира ўриндиғида ҳам шундай ҳолат кузатилди. Ҳақиқий футбол байрами кузатилди, барча қониқди. Ғалабани хоҳлаган бўлсак-да, якунда дуранг билан якунига етди. Натижа адолатли бўлди. Биринчи даврадаги ўйинда ҳам дуранг қайд этилганди. Жамоаларни кучлари тенг даражада эканлигини кўрсатиб берди.

- Табатадзени “Нефтчи”дан кетиши ва “Навбаҳор”га ўтганига муносабатингиз қандай бўлди? Бу футболчи кетгач, “Нефтчи”ни натижаларига таъсир қилгандек...

- Биринчи ўринда шуни айтишим керакки, бу ерда кўп нарса ўйинчини ўзига боғлиқ. Футболчи жамоада ўйнашни истамаса мисол учун “Нефтчи”дами Намангандами, уни ушлаб туришдан нима наф бор?! Бундай футболчида иштиёқ бўлмайди. Уни сизларга кўпроқ фойдаси тегди. “Навбаҳор” чемпионлик учун курашадиган клуб. Жамоа олдига яхши вазифалар қўйилган эди, агар хоҳиш бўлмаса футболчини ушлаб туриш керак эмас. Ўйнашга иштиёқи борми, марҳамат ўйнатамиз. Агар аксинча бўлса уни ушлаб турмаймиз.

- Жамоангизни бугунги ўйинидан қониқдингизми? Нималарни кутгандингиз? ПФЛ футболни ривожлантириш учун яна нималар қилиш керак, деб ўйлайсиз?

- Қўлдан келганича ва кучи етганича футболни яхши ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Чимлар ҳам яхши ҳолатда. Кийим алмаштириш хоналари ҳам Ўзбекистонда анча қониқарли. Бошқа давлатлар билан солиштирган ҳолда шундай хулосага келмоқдаман. ПФЛ қўлидан келганича яхши шароитларни таъминлаб беришга ҳаракат қилиб келяпти. Футбол босқичма-босқич ривожланяпти. Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор мени қувонтиряпти. Ўйинга келсак, нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Биринчи таймда фаолроқ бўлдик ва гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда эса бошқачароқ ҳаракат қилдик. “Навбаҳор”да етакчи ўйинчи пайдо бўлди ва барчасини ўз қўлига олди. Биринчи бўлимда Остон Ўрунов ўртада ўйнади. Иккинчи бўлимда эса ўзининг севимли нуқтасига ўтди. У қийин ҳолатга солиб қўйди, деб ўйлайман. Гол ҳам ўтказиб юбордик. Аммо ёмон ўйнамадик.

левченко10_2

- Умар Адҳамзода нега майдонга тушмади?

- Учрашувдан аввал шамоллаб қолганди. Дори-уколлар бердик. Аввало, уни соғлигини ўйладик. Шамоллаб қолгани боис уни қайдномага киритмадик.

- Уни клуб билан шартномаси борми?

- Бир йиллик шартномаси бор. Кимдир сотиб олмоқчи бўлса, музокара ўтказишга тайёрмиз.

- “Нефтчи”нинг энг яхши ва энг ёмон ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Энг яхши ўйинларимиз олдинда. Ёмон ўйинларимизни ҳали таҳлил қилиб кўрмадик. Ёмон ўйинларни ҳозирча кенг оммага ошкор қила олмайман.

- Ёрқин ўйинчи?

- “Пахтакор”га қарши бўлди, деб ўйлайман. Турнир жадвалидаги юқоридаги клублар билан яхши ўйин кўрсатдик.

левченко3_2

- “Навбаҳор”нинг ОЧЛдаги ўйинларини қандай баҳолайсиз?

- Агар Ҳиндистонда мағлубиятга учрамаса кўзлаган мақсадига эришиши мумкин. Жамоанинг имкониятлари юқори. Барчаси ўз қўлида. Сифатли ўйин кўрсатишса, натижа ҳам бўлади.

- Фарғоналик ва наманганлик мухлисларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Учрашувдан аввал иккала жамоа ишқибозлари бир-бири билан яхши муносабатда бўлишаётгани ва салом-алик қилишаётганига гувоҳ бўлдим ва буни доимий равишда давом эттириш керак, деб ўйлайман. Улар дўст бўлса, ўзбек футболи ривожига фақат ҳисса қўшишади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
02/12/2023 12:27
Келаси чемпионатдаги 1-режамиз хам сохта-пахтани шарманда киламиз дегин НЕФТЧИ га омад рахмат чиройли уйинлар ва номард судьяларни босимига чидаганларинг учун