Виталий Левченко: "Учрашув охирида юракни ховучлаб ўтирдик"

“Нефтчи” – ОКМК (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко иштирок этди.

- Бу ўйинда  гол урганимизга қадар тўпни назорат қилиб туриб, тезроқ химоядан ҳужумга ўтиб турдик. Гол киритилгандан сўнг асабийлик пайдо бўлди. Учрашув охирида юракни ховучлаб ўтирдик. Яратганга шукр, муҳим уч очкони қўлга киритдик.

- Бугун икки хил тайм кўрдик. Биринчисида хотиржам, иккинчисида ҳужумкор футбол...

- Биз ўз майдонимиздаги ўйинларни шундай ажойиб атмосферада ўтказмоқдамиз. Жуда кўп мухлислар ташриф буюришмоқда. Улар бизни олдинга чорлашмоқда. Қачонки, мухлислар бизни шундай қўллаб-қувватлар экан, рақиб томон ҳужум қилиш учун қўшимча куч бағишлайди. Бизнинг мухлисларимизга катта респект. Кейинги ўй ўйинларимизда шундай стадионни тўлдириб ўтиришса йигитлар майдонга яна фақат ғалаба учун тушишади.

- Бир неча кун аввал инстаграм саҳифангизда ёзилган пост ҳақида сўрамоқчиман. Нима учун бундай пост ёздингиз ёки ростдан жамоада муаммолар борми?

- Муаммолар хақида кўп гапириб ўтирмайман. Муаммолар ўзимизники, вазият яхши томонга ўзгармоқда. Биз раҳбарлар билан гаплашиб олдик. Биз ўз томонимиздан, раҳбарият эса ўз томонидан вазифаларини бажарса ҳаммаси яхши бўлади.

- Мирзоҳид Ғофуров қачон таркибга қайтади?

- Унда ажойиб курашувчанлик хислати бор. Кейинги ўйинларда майдонга тушса керак. Тикланиш жараёни яхши кетмоқда.

- Бугунги учрашувни 10 балли тизимда баҳоласак, футболчиларингизга неча балл қўйган бўлардингиз?

- Ўйинларимизда камчиликларимиз бор. Охирги дақиқалардаги асабийлик бўлмаганда максимал балл қўйиш мумкин эди. Ўйинимизда ўсиш бор. Тўғри йўлдамиз, балларнинг ярими бор эди бизда, қолган ярмини бугун ўйнадик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!