Витсель фаолиятини
Ads

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витсель фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bristol Live нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 29 ёшли бельгиялик футболчини “Манчестер Юнайтед” ўз сафига чорламоқда. Маълумотларга қараганда Витселнинг хизматларига шахсан МЮнинг янги бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Витсель “Боруссия” сафига ёзда Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клубидан келиб қўшилган эди. У ҳозирча дортмундликлар сафида 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.