Витсель “Тяньцзинь Цюаньцзянь” билан 3 йиллик шартнома имзолади
Ads

Аввалроқ Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витсель фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Sky Sport ва The Guardian нашрларида фаолият олиб борувчи журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича Витсель фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттиради. Италиялик журналистнинг сўзларига кўра Бельгия терма жамоаси футболчиси Чин юртининг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, айни дамда бу жамоани италиялик машхур футболчи Фабио Каннаваро бошқармоқда.