Водий дербиси энг қизиқарли, воҳа иккинчи бўлди. Тошкент клублари учун янгилик бўлмаган кўрсаткич

17-19 октябрь кунлари Суперлиганинг 22-тури ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Насаф” Навоийда қийин ўйин ўтказди. Қаршиликлар учрашувга қўшиб берилган вақтда гол уриб, муҳим ғалабага эришди.

IMG_3169

“Навбаҳор” Фарғонага сафар уюштирди. Майсаси янгиланган “Истиқлол” аренасидаги илк беллашувда “Нефтчи” азалий рақибига имкониятни бой берди. “Пахтакор” Тошкентда “Қўқон-1912”ни қийинчиликсиз енгди. Қўқонликларнинг узоқ масофадан икки зарбаси голга айланганини инобатга олмаса, “шерлар” тўла устунликка эришди. Черан 4 та гол урди.

IMG_3070

“Сўғдиёна” кутилмаганда “Сурхон”га имкониятни бой берди. Термизликларда Ҳамиджон Актамов иш бошлагани анча аввал сўзилганди. Шунинг учун “Сурхон” хатто Жиззахда ҳам ғалабага эришди. “Динамо”га Самарқандда ўзбек футболининг 110 йиллиги нишонлангани ҳам ёрдам бера олмади. Вадим Абрамов жамоаси ўз уйида мағлубиятга учради. Бошкович бошчилигидаги “Бунёдкор” Қосимов шогирдларига енгилди. “Локомотив” ВАР бор, лекин аслида йўқдек бўлган баҳсда имкониятни бой берди. Натижада Сервер Жепаров лавозимидан озод этилди. 

20221017161131_IMG_9309

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

Бу гал стадионларимизга жами 23214 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 3316ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Фарғонада. “Нефтчи” водий дербисида “Навбаҳор”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган беллашувни 10206 томошабин стадиондан кузатди.

Турнинг яна бир марказий ўйини “Қизилқум” – “Насаф” учрашувини кўриш учун аренага 4611 ишқибоз келди. Лекин бу баҳсга ундан анча кўп томошабин ташриф буюриши кутилганди. Чунки “аждарлар” 1-ўринда бормоқда ва рақиб ҳам кураш таклиф қилиши кутилганди. Шуниси, аниқки, стадионга келган мухлислар кетган вақтига асло ачинмайдиган ўйин бўлди.

Энг кам томошабин Тошкентда. “Бунёдкор” клуби ўз стадиони таъмирланаётгани боис “Жар” стадионида АГМК билан куч синашди. Беллашув тақдирини биргина гол ҳал қилган учрашувни 860 мухлис томоша қилди. Ўша гап: пойтахт ва Тошкент вилояти учун аслида бундай кўрсаткич янгилик эмас!

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Нефтчи” – “Навбаҳор” 1:2. 10206 томошабин

“Қизилқум” – “Насаф” 1:2. 4611 томошабин

“Динамо” – “Металлург” 0:1. 4321 томошабин

“Сўғдиёна” – “Сурхон” 0:1. 1141 томошабин

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” 5:2. 1042 томошабин

“Бунёдкор” – АГМК 0:1. 1033 томошабин

“Локомотив” – “Олимпик” 1:2. 860 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!