Волейбол. Қозоғистондаги турнирда ҳозирча битта ғалаба ва мағлубият
Ads

Хабар бериб ўтганимиздек, Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини «Ориент» жамоаси ҳимоя қилмоқда.

Вакилларимиз дастлабки турда мезбонлар – «Буревестник Алмати» жамоасига қарши ўйин ўтказишди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Иккинчи учрашувда эса Қирғизистоннинг «Бишкек» жамоаси 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Бугун волейболчиларимиз Туркманистоннинг «Бинагар» жамоасига қарши баҳс ўтказсалар, эртага Россиянинг «Медина Атлетик» клуби билан учрашув кутиб турибди.