Возинья Жаҳон чемпионатида 22 та аниқ зарбани қайтаришга ҳаракат қилди
Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья Жаҳон чемпионатида тўртта учрашувда 5 та гол ўтказиб юборди.
⠀
Кабо-Верде 1/16 финалда Аргентинага қўшимча вақтларда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.
⠀
40 ёшли посбон ушбу баҳсда Аргентина футболчиларининг 10 та аниқ зарбасига дуч келди. Ўтган клублар мавсумида "Шавеш" сафида тўп тепган дарвозабон бутун турнир давомида жами 22 та аниқ зарбани қайтаришга ҳаракат қилди.
⠀
Возинья дарвозаси томон Испания баҳсида 7 та (0:0), Уругвайга қарши учрашувда 2 та (2:2), Саудия Арабистонига қарши ўйинда эса 3 та (0:0) аниқ зарба йўлланган. Аргентинага қарши баҳсда эса бу кўрсаткич 10 тага етди.

Фикрлар