"Vugar Gashimov Memorial – 2025" халқаро турнири бошланди
Шу йилнинг, 9–11 декабр кунлари Ханкенди шаҳрида (Озарбайжон) шахмат бўйича "Vugar Gashimov Memorial – 2025" XI халқаро турнири ўтказилмоқда.
Турнирда 5 давлатдан 6 нафар дунёнинг кучли шахматчилари иштирок этмоқда. Улар орасида Ян Непомняший, Владимир Федосеев, Рауф Мамедов билан бир қаторда Ўзбекистон вакили Нодирбек Якуббоев ҳам бор.
Мусобақанинг 2-турида ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев Айдин Сулейманли устидан ғалаба қозонди.
Мусобақа иштирокчилари:
1. Ян Непомняший (Россия) — 2762/2801
2. Владимир Федосеев (Словения) — 2740/2752
3. Рауф Мамедов (Озарбайжон) — 2610/2612
4. Амин Табатабаи (Эрон) — 2579/2565
5. Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон) — 2558/2564
6. Айдин Сулейманли (Озарбайжон) — 2533/2584



Фикрлар