“Вулверхэмптон” португалиялик футболчиларни сотиб олишда давом этади. Уларнинг бу сафарги "ўлжаси" "Барса" футболчиси

Португалиялик ҳимоячи Нелсон Семеду “Барселона”дан кетишга жуда яқин турибди.

26 ёшли футболчи “Вулверхэмптон” билан шартнома имзолаши кутилмоқла. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “бўрилар” кеча Семедунинг трансфери бўйича таклиф юборган ва “кўк-анор ранглилар”дан бу борада ижобий жавоб олган. Ҳозирда футболчи янги жамоаси билан шартнома шартлари бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Таъкидлаш керакки, айни дамда “Вулверхэмптон”да жами 9 та португалиялик футболчи тўп сурмоқда. Семеду эса бу борада 10-бўлиши мумкин. Жамоа бош мураббийи Санту ҳам португалиялик ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!