"Вулверхэмтон" клуби бош мураббийини ишдан бўшатди

  • 3 октябрь, 2022, 00:06
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Вулверхэмптон" жамоаси бош мураббий Бруно Лажени истеъфога чиқаришга қарор қилди, деб хабар берди инглиз клуби матбуот хизмати.

Tecno

"Биз Бруно ва унинг ёрдамчиларига клубда ишлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз ва уларга энг яхши тилакларни тилаймиз", - дейилади "бўрилар" клубининг баёнотида.

Мавсумнинг дастлабки 8 учрашувда  “Вулверхэмтон” атиги битта ғалабага эришди. Жамоа ҳозирда 6 очко жамғариб, қуйи лигага тушиб кетиш зонасида турибди.

"Вулверхэмптон" ёзда таркибни кучайтириш учун 100 миллион фунт сарфлади. Аммо натижалар жуда ёмон.

Маълумот ўрнида, "бўрилар" навбатдаги ўйинини 8 октябрь куни "Челси"га қарши сафарда ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!