"VVFC-5" турнирининг марказий жанги иштирокчилари маълум!

27 апрель куни Сурхондарёнинг Узун туманида "Шарқ жангчилари лигаси" навбатдаги жанг кечасини ўтказади. Яъни, "VVFC -5" турнири бўлиб ўтади.

Қўл жангининг профессионал йўналиши, R-1 бўйича ташкил этилаётган кечада 5 босқичли Гран-Прининг илк босқичи старт олади.Шунингдек, бошқа жанглар ҳам ўрин олган.

Марказий жангда эса 57 кг вазн тоифасида Сурхондарё ўғлони Раҳим Ражабалиев (4-0) тожикистонлик Мазбуджон Аслановга (2-0) қарши рингга кўтарилади. Тез орада тўлиқ "файт-кард"ни эътиборингизга ҳавола этамиз.Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!