ВХЛ. "Ҳумо" бугун Қозонда меҳмон бўлади
Shahzod
Бугун Олий Хоккей лигаси - Буюк ипак йўли кубоги мунтазам чемпионати доирасида "Ҳумо" сўнгги сафар учрашувлари серияси доирасида навбатдаги беллашувини ўтказади.
Бу сафар Евгений Попихин шогирдларига Қозоннинг "Барс" клуби рақиблик қилади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади.
Маълумот учун, тошкентликлар ҳисобида 61 очко мавжуд ва улар биринчи конференцияда 7-ўринни эгаллаб туришибди. 68 очкоси бор "Барс" эса жадвалнинг 5-поғонасидан жой олган.
Изоҳлар (0)