ВХЛ. "Ҳумо" Ижевскда ғалабага эришди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Ижевскда маҳаллий "Ижсталь" клуби меҳмони бўлди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.

15-дақиқада Всеволод Сорокин ҳамда Павел Здуновларнинг узатмаларидан сўнг Евгений Григоренко ҳисобни очишга эришди. 37-дақиқага келиб эса мезбонлар Евгений Орлов томонидан киритилган шайба эвазига мувозанатни тиклашга эришдилар.

48-дақиқада "Ҳумо" таркибда сон жиҳатдан устунликка эришди. Павел Здунов ва Евгений Григоренколарнинг узатмаларидан сўнг Семён Валуйский тошкентликларга ғалаба келтирган шайбани рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 40 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 7-ўринини сақлаб қолди. Маълумот учун, "қанотлилар" ўзларининг навбатдаги баҳсларини 26 декабрь куни Алметьевскда маҳаллий "Нефтяник" жамоасига қарши ўтказади.

0:1 — 14:47 Евгени Григоренко (Всеволод Сорокин, Павел Здунов)

1:1 — 37:00 Евгений Орлов (Максим Мизюрин, Константин Рижков)

1:2 — 47:17 Семён Валуйский (Евгений Григоренко, Павел Здунов, сон жиҳатдан устунликд)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!