ВХЛ. "Ҳумо" йилни ғалаба билан якунлади
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси сафарда Нефтекамскнинг "Торос" клуби билан куч синашди ва Артём Воронин томонидан киритилган ягона шайба эвазига ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 44 тага етди ва жамоа йилни 7-ўринда якунлади. "Қанотлилар" йил сўнггидаги сафар ўйинлар сериясида 8 очколик имкониятдан 6 очко жамғаришга эришди.
Тошкентликлар ўзларининг навбатдаги баҳсини 5 январь куни "Металлург Новокузнецк" жамоасига қарши ўтказади.
0:1 – Артём Воронин (Игорь Мережко, Павел Здунов)
Фикрлар