ВХЛ вакиллари

“Ҳумо” ўйинларини ватандошларимиз, шоу-бизнесс вакиллари, спортчилар ва “Пахтакор” ФК футболчилари мароқ билан кузатишади. Ўтган йил давомида футболчилар бир неча маротаба “Ҳумо”даги ҳамкасбларини қўллаб - қувватлаш учун ўйинларга боришган, тантанали шайба ташлаш маросимида эса “Пахтакор” бош мураббийси Шота Арвеладзе ҳамда футболчилардан Марат Бикмаев, Драган Черанлар иштирок этишган.

Кеча Россия Хоккей Федерацияси таркибидаги ХТМД (Хоккейчиларни тайёрлаш миллий дастури) “Красная машина” раҳбари Владимир Шалаев хамда ОХЛ (Олий Хоккей Лигаси) бошқарув директори Кирилл Пафифов, Ўзбекистон Хоккей Федерацияси вице-президенти Кирилл Матвеев ва Федерация ижрочи директори Элбек Маҳмудов “Пахтакор” ФК меҳмонлари бўлишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

йй

йй1

Меҳмонлар “Пахтакор” ХК директори Дмитрий Адисман ва жамоа бош мураббийси Шота Арвеладзе билан учрашишди.  Учрашув давомида меҳмонлар стадиондаги “Пахтакор-79” ёдгорлигини зиёрат қилиб, 1979 йил 11 август куни авиаҳалокатда ҳалок бўлган жамоа руҳини ёд этишди.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни “Пахтакор” Осиё Чемпионлар Лигасида янги мавсумнинг илк ўйинини ўтказади.

Владимир Шалаев, Кирилл Пафифов, Кирилл Матвеев ва Элбек Маҳмудов “Пахтакор”ни омадли кечган 2019 йил мавсуми билан табриклаб, Осиё Чемпионлар Лигаси, Суперлига ва Ўзбекистон ва Лига Кубогида омад ва янги зафарлар тилашди.