ВХЛда дебют қилувчи ўзбек клуби "Ҳумо"нинг пайдо бўлиши

Ўзбекистонда хоккей қандай қилиб феникс қушига айланди.

Ўрта Осиёнинг ушбу мамлакатига хоккей янги спорт тури ҳисобланмайди. Тажрибали ишқибозлар 1973 йилдан 1988 йилгача иттифоқ чемпионатининг биринчи ва иккинчи лигаларида ўйнаган "Бинокор" жамоасини эслашлари мумкин. 1988 йилда жамоа йўқ бўлиб кетган. Шундан бери Ўзбекистонда хоккей ўйнайдиган ҳеч ким йўқ эди. 90 йилларда "Бинокор"нинг "Юбилейни" муз саройи ўрнида савдо марказлари пайдо бўлди. Кейинги 10 йилликда ушбу ҳудудда "Ўзекспомарказ" павилоньи ташкил этилди.

2013 йилга келиб, "Бинокор" фахрийлари билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзаро ҳаваскорона муз саройида баҳс ўтказишганидан сўнг барчаси ўзгариб кетди. Беш йилдан кейин, Ўзбек хоккей Лигасини яратиш мақсадида Ўзбекистон хоккей федерацияси пайдо бўлди. Бу ерда ҳикоямиз қаҳрамони "Ҳумо" саҳнада пайдо бўлди. Клуб 2018 йилнинг охирида барпо этилди ва бир неча ойдан кейин "Бинокор", "Семурғ" ва "ХК Тошкент" билан биргаликда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишди. Ўшанда "Ҳумо қушлари"(Клубни Ўзбекистонда шундай аташади) мунтазам мавсумда ғалаба қозонишган, аммо плей-оффда бўлажак чемпион "Семурғ"га ютқазган.

Шу билан бир қаторда, маҳаллий хоккей иқтисодиётида иккита ижобий жараён содир бўлди. Биринчиси, феврал ойида тарқалган хабарларга кўра, Ўзбекистон клублари 2019/20 йилги мавсумда ВХЛга қўшилишлари керак эди. Бу борада "Ҳумо" клуби танлаб олинди. Иккинчиси, Тошкентда 12,5 минг мухлисни сиғдирадиган янги "Ҳумо Арена" номли муз саройи барпо этилди.

Сейейс ва Попихин жамоа бошқарувига келди.

ВХЛга қўшилиш ҳақидаги тарихий қарор 31 май куни Лига клублари раҳбарларининг йиғилишида қабул қилинди. Кейин "Ҳумо" билан бир қаторда. Тверскийнинг "Динамо", Нур-Султоннинг "Номад" ва "Торпедо-Горький" клублари хоккейнинг асосий Лигасига қўшилишди. Шубҳасиз, ўзбек клубига нафақат хоккейчилар билан, балки раҳбарлик лавозимларида ҳам тажрибалий шахслар керак эди. Жамоани "Нефтехимик", "Автомоболист", "Амур", Нижний-городнинг "Торпедо" ва яна бир қатор клубларда ишлаган таниқли мутаҳассис Евгений Попихин бошқарувга олди. Катта ёшдаги мухлислар уни 1984 йилдан 1991 йилгача ўйнаган Москванинг "Динамо" химоячиси сифатида эслашади. Попихиннинг сўнгги иш жойи "СКА-Нева" эди. 2018 йил бу клуб билан Петров кубоги финалига қадар етиб борган.

Попихин09082019текст

"Спартак"нинг собиқ спортчилари.

Риганинг "Динамо"сида ишлаган Нормунд Сейейс "Ҳумо"нинг бош менежерига айланди.

Бундан ташқари, клуб раҳбарлари ВХЛда рақобат қила оладиган таркиб тузишлари керак эди.

Аллақачон улар буни уддасидан чиқишди, деб айта оламиз. Жамоа етакчилари КХЛда ўйнаган тажрибали футболчилар бўлиши керак. Масалан, собиқ "Спартак"чилар Артём Воронин ва Алексей Пепеляев. Булардан ташқари жамоага Роман Таталин, Семён Валуйский ва Иван Яценко каби хоккейчилар келишди. "Илк мавсум бизда, хилма-хил хоккейчилар бор. КХЛда ўйнаганлар бор, фақатгина МХЛда ўйнаганлар ҳам бор. Қўшимчасига у қадар таниқлилар эмас. Уларга ўргатиш керак," - деди Попихин янги тузилган жамоаси ҳақида.

Ғалаба билан бошлаган жамоанинг мавсумга тайёргарлиги қандай кечмоқда?

"Ҳумо" илк ўртоқлик ўйинин июлнинг ўрталарида "Химик" клубига қарши ўтказди. Дебют ғалаба билан якунланди. Тошкентликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Кейин жамоа Нижний-Новгород вилоятида бўлиб ўтган Губернатор Кубогида қатнашди. Турнирда Минскнинг "Динамо", Москванинг "Динамо" ва маҳаллий "Торпедо" клублари иштирок этди. Якунда "Ҳумо" учинчи ўринни эгаллади. Кейин Санкт-Петебургда бўлиб ўтган Николай Дроздецко турнирида қатнашди. Ушбу мусобақада, питернинг "Динамо" ва "СКА-Нева", "Сариарка", "Нефтяник" ва "Химик" жамоалари рақиблик қилишди. Бошланишида кетма-кет 3 та ўйинда мағлуб бўлган ўзбек жамоасининг илк ғалабаси "Нефтяник" жамоаси билан бўлиб ўтди.

Попихин шогирдлари 5:2 ҳисобида зафар қучишди. Аммо турнир мезбонлари билан бўлган сўнгги учрашувда 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Хумо 09082019текст

"Ҳумо" бу Ўзбекистондаги бахт, тинчлик ва яхшилик қушининг номидур. ВХЛдаги дебют мавсумида бу Тошкент жамоасига омад келтирадими? Кўрамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!