ВХЛда мавсум якунланди. "Ҳумо" нечанчи ўринни эгаллади?

Спорт вазирлигининг буйруғи ва Россия хоккей федерациясининг тавсиясига кўра, шунингдек эпидимиологик вазиятнинг ёмонлашуви натижасида Олий Хоккей лигаси Петров кубоги ва Федерация кубоги мусобақасининг қолган қисмини бекор қилди ва мавсумни муддатидан олдин якунланганлигини расман эълон қилди.

Лига рахбарияти турнирни давом эттириш учун турли вариантларни кўриб чиқди, аммо ҳозирги вақтда аниқки, тақвим ва плей-офф форматини ўзгартиришнинг имкони йўқ.

Лиганинг асосий мақсади хоккейчилар, клуб ходимлари ва мухлисларнинг саломатлини сақлашдир.

2019/20 йилги мавсумда клублар эгаллаган ўринларни ўрнатилган тартибда аниқлаш яқин  фурсат ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, ВХЛда Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ҳам иштирок этади ва Евгений Попихин шогирдлари мусобақанинг плей-офф босқичи чорак финалида Москванинг "Звезда" клубига қарши бешинчи ўйинини ўтказиши лозим эди. Серия 3:1 кўринишини олган вақтда лига аввалига 24 март, сўнг 10 апрелга қадар хоккей учрашувлари тўхтатиб қўйилганлигини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!