WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев энди кимга қарши рингга чиқиши мумкин
Биламизки, камарлар ҳимояси анча вақтга қадар чўзилди ва ҳозирда IBF камари учун ҳам мажбурий давогар мавжуд.
Вақтинчалик IBF чемпиони япониялик Рёсуке Иваса (27-3 17КО's) ҳозирда 1-рақамли мажбурий давогар ҳисобланади ва Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли IBF жаҳон чемпионлик камарини катта эҳтимол билан Ивасадан мажбурий ҳимоя қилади.
Маълумот учун: Ҳозирда ушбу вазнда WBC чемпиони Рей Варгас (34-0 22 КО's) ва WBO чемпиони Эмануель Наваретт (30-1 26КО's) ҳисобланишади.
Фикрлар