World Boxing ташкилоти кубоги бошланмоқда

  • 20.04.2026 17:00
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 16-27 апрель кунлари Бразилияда World Boxing ташкилоти кубогининг 2026 йилги биринчи босқичи бўлиб ўтади. Фоз де Игуасу шаҳрида ўтказиладиган турнирда 4 нафар терма жамоамиз аъзоси ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Баҳслар бугундан Тошкент вақти билан 19:00 ва тунги 01:00 да бошланади. Аммо бугун спортчиларимиз рингга кўтарилмайди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!