Хаби Алонсо: " Родриго ҳозир яхши спорт формада"

CHERY AUTO

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Родриго ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Родриго биз учун фойдали футболчи, у жамоага кўп ёрдам беради. У майдонда тўп билан ва тўпсиз мувозанатни таъминлайди. Родри юқори техникага эга ва чизиқлар орасида тор жойларда яхши ҳаракат қилади. Биз ундан ўзи ўйнай оладиган позицияларда барқарорлик хоҳлаймиз. 

Мен у учун хурсандман. Родриго ҳозир яхши спорт формада", - деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" Ла Лиганинг бу турида "Севилья"га қарши майдонга чиқади. Бу жамоалар ўртасидаги бахс 21 декбарь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!