Хаби Алонсо АПЛнинг икки гранд клубидан бирида иш бошлаши мумкин
"Реал Мадрид"нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛнинг икки гранд жамоасидан бирида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда "Fijaches" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, айни вақтда испаниялик мутахассиснинг хизматларига "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича, "шаҳарликлар" ёзда жамоани тарк этиши кутилётган Гвардиоланинг ўрнига Хабини муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Қизиллар" эса Слотнинг қониқарсиз натижалари туфайли Алонсо номзодини кўриб чиқяпти.
Маълумот учун, 44 ёшли мутахассис ёзда "Реал" бош мураббийи қилиб тайинланган эди. Аммо яқинда мутахассис Мадрид клубидан истеъфога чиқарилди.
Фикрлар