Хаби Алонсо "Барса" ҳимоячисидан қуруқ қолиши мумкин
«Барселона» таркибида тўп суриб келаётган ҳимоячи Жерар Мартин яқин вақтлар ичида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчига икки йирик клуб даъвогарлик қилмоқда. Жерар Мартин хизматларига «Челси» ва «Милан» жиддий қизиқиш билдирган.
Ҳозирча энг фаол ҳаракатни Италия клуби амалга оширмоқда. Хабарларга кўра, «россонери» Жерар Мартин трансфери учун 35 миллион евро тўлашга тайёр.
Хаби Алонсо каталонияликлар футболчисини "Челси"га олиб келиш тарафдори бўлса-да, клуб раҳбарияти трансфер бўйича амалий ҳаракатларни бошлагани йўқ.

Фикрлар