Хаби Алонсо бу футболчига ишонмай қўйди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо жорий Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида марказий ҳимоячи Рауль Асенсионинг ўйинидан норози бўлди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" устози клуб раҳбариятига Асенсиога энди ишонмаслигини очиқ айтган. Гарчи аввалроқ айнан мураббийнинг илтимосига биноан футболчи билан 2031 йилгача шартнома узайтирилиши керак бўлса-да, Алонсо энди жамоага янги марказий ҳимоячи кераклигини таъкидлаган.

Ҳозирда "Реал" уч нафар футболчини кўриб чиқмоқда: "Ливерпуль"дан Ибраҳим Конате, "Байер"дан Пиэро Инкапие ва "Тоттенхэм"дан Кристиан Ромеро, деб ёзади манба.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни "Реал" КЎЖЧ–2025 мусобақасининг гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини "Ред Булл Залцбург"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!