Хаби Алонсо: "Футболда миш-мишлар одатий ҳол"
Бир неча кундан бери матбуотда "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо "Ливерпуль"ни бошқариш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар айланмоқда. Хабининг ўзи худди шу савол берилди ва Алонсо бунга жавоб берди.
"Футболда миш-мишлар одатий ҳол. Аммо ҳозирда бор этиборимни "Байер"га қаратганман. Бу клубда ишлаётганимдан хурсандман. Ҳали жамоада қиладиган ишларим жуда кўп. Бизнинг саёҳат ҳали давом этяпти", - дея Алонсонинг сўзларини келтиради "Bild" нашри.
Олдинроқ "Ливерпуль"нинг амалдаги бош мураббийи Юрген Клопп мавсум якунида мерсисайдликлар клубини тарк этиши маълум бўлганди.
Фикрлар