Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Тезроқ ўт! Хаби Алонсо ўз жамоасига "Барса" юлдузини чақирди

Футболчини қишда олиб келмоқчи

«Барселона»нинг француз ҳимоячиси Жюль Кунде қишки трансфер ойнасида «Челси» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Лондон клуби бир неча ойдан бери футболчини кузатиб келмоқда ва январда унинг трансфери бўйича жиддий ҳаракат бошлашга тайёрланмоқда.

Кунде билан айниқса жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо қизиқмоқда. Унга футболчининг универсаллиги — марказий ҳимоячи сифатида ҳам, ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнай олиши — катта плюс сифатида баҳоланмоқда.

Ҳозирда «Челси» Англия премьер-лигаси жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди ва қишки трансферлар орқали таркибни кучайтиришни режалаштирган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ