Хаби Алонсо сенсацион мағлубият сабабчисини кўрсатди

  • 8 декабрь, 08:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионлиги учун курашаётган “Реал” футболчилари 15-турда “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Сельта” жамоасини қабул қилиб, муҳим баҳсда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Меҳмонлардан Виллиот Сведберг танаффусдан кейин захирадан ўйинга қўшилиб, мадридликлар дарвозасини икки бор ишғол қилди.

“Реал” ўйинчиларидан уч нафари – Фран Гарсия, Альваро Карререс ва Эндрик (захира ўриндиғида) қизил карточка олди.

Мағлубиятдан кейин мезбонлар бош мураббийи Хаби Алонсо ҳакамларни кескин танқид қилди.

- Ҳакамнинг қарори бизга қаттиқ таъсир қилди. У йўқотилган вақтни ҳисобга олмади, темпимизни туширди,ўйинни бузди.

Фран Гарсиянинг четлатилиши жуда баҳсли. Бу жамоамизни мувозанатдан чиқарди. Айрим вазиятларда у бизни ўйиндан чиқарди. Ҳакамлик менга умуман ёқмади, - деди Хаби Алонсо.

Бу мағлубиятдан кейин “Реал” чемпионлик курашида ашаддий рақиб – “Барселона”дан энди жами тўрт очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!