Хаби Алонсо: "Вальверде – жамоамизнинг юраги ва ҳаракат моторидир"

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ярим ҳимоячиси Федерико Вальверденинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Ҳаммамиз унинг қай даражада кўп қиррали ва юқори савияда эканини кўрмоқдамиз. Тўп билан ўйнаганда у ҳақиқий ярим ҳимоячи руҳиятига эга, ҳужумда эса жуда кучли. У ўйнай бошлаганидан буён даражасини фақат ошириб боряпти", — деди Алонсо клуб матбуот хизмати орқали.

27 ёшли уругвайлик футболчи жорий мавсумда "Реал" сафида 13 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Хаби Алонсо шогирдлари ҳозирча Ла Лиганинг пешқадамидир — "Реал" 11 турдан сўнг 30 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!