Хабиб гол урган ўйинда

Франция чемпионатининг 7-турида “Лион” “Страсбург” майдонига сафар қилди.

“Stade de la Meinau” ўйингоҳида кечган баҳс голларга бой бўлди. Якунда “Лион” 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафидаги голларни Тино Кадевере (12') ва Карл Токо-Экамби (25', 42') киритган бўлса, мезбонлар сафида Хабиб Диалло (44') ва Жан-Эд Ахолу (56') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)