
Хабиб Нурмагомедов: "Дю Плесси ва Хамзат Чимаев жангида мени бир нарса хавотирга солади"
ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедов ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Дрикус дю Плесси ва чеченистонлик Хамзат Чимаев ўртасидаги баҳс ҳақида гапирди.
"Дрикус қизиқарли ва кучли рақиб. У ўзига хос кикбоксинг услубига эга, доимо ҳужумга боради. Шундай бўлса-да, мен Хамзатга тик турган ҳолда жанг қилишини маслаҳат бераман. Чунки Чимаев "стойка"да рақибидан яхшироқ. Бироқ хавотирли жиҳат ҳам мавжуд. Плессини биринчи ёки икки раундда финиш қилиш керак, акс ҳолда кейинроқ кўп куч сарфлашга мажбур бўласиз. Хамзат рақиблари билан ҳар доим ҳам 5 раунд курашмаган. Амалдаги чемпионда эса бу борада катта тажриба бор" - деди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, Дю Плесси ва Чимаев ўртасидаги тўқнашув 17 август куни "UFC 319" турнирида ўтказилади.
Фикрлар