Хабиб Нурмагомедов касал болакайга ёрдам бериш учун ажойиб йўл танлади
Доғистонлик UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов пулли матбуот анжуманида оғир касал бола учун 600 минг рубль йиғди. Бу ҳақда жангчининг ўзи Instagram даги саҳифасида ёзди.
"Бу кичкина бола жуда оғир кунларни бошдан кечирмоқда. У жуда оғир касаллик билан курашаяпти. Унинг аҳволи билан танишиб, биз Краснодардаги конференциямизга киришни пулли қилишга қарор қилдик ва барча маблағларни шу боланинг ота-онасига топширишга қарор қилдик. Натижада, биз унга 600000 рубль тўплашга муваффақ бўлдик. Эҳтимол, унинг вазияти учун бу кичик сумма бўлиши мумкин, лекин мен жуда умид қиламанки, бу маблағ унинг ҳолатини енгиллаштиришга ёрдам беради. Тезроқ соғайиб кетишингни тилайман, Девид. Қудратли Aллоҳ сенга ёрдам берсин”,- деб ёзди спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Краснодардаги Хабиб иштирокидаги матбуот анжуманига чиптанинг нархи 1000 рублдан иборат бўлди
Фикрлар