Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон имкониятлар қандай? (Учинчи қисм)

  • 9 декабрь, 2019, 15:50
  • 0
  • MMA

Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг борасида юртимизда кўзга кўринган спортчи ва мутахассисларни фикрларини ҳавола этаётган эдик. Ҳозирга қадар бир қатор мазкур соҳа вакилларининг мулоҳазалари билан танишдингиз. Қизиғи ушбу жангга бўлган қизиқиш ва муносабатлар жуда кўп билдирилмоқда. Қуйида ушбу мавзу доирасидаги навбатдаги фикр ва тахминларни эътиборингизга ҳавола этамиз... (3-қисм)

Жасур Неъматов – Осиё К-1 федерацияси президенти

- Уларнинг ҳар иккиси аъло даражадаги жангчилар... Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Фергюсон Хабибнинг аввалги рақибларига ўхшамайди. Тонида ранг-баранглик кўп.  У томонидан кутилмаган зарбалар йўлланади. “Партер”да ҳам ажойиб ҳаракат қилади. Лекин Хабиб барибир бу борада анчагина устун. Қолаверса, Тони прессингга ҳам бардошли жангчи ҳисобланади.

Хабибнинг бундан аввал Дастин Порье билан бўлган жангида ҳам кузатишимиз мумкинки, у босимга чидамли бўлган рақибларни ҳам мағлуб эта олди. Айнан, Порье шундай жангчилардан бири эди. Ҳар иккисининг Майкл Жонсон билан ўтказган жангларидан ҳам хулоса чиқариш мумкин.

Тўғри, орадан анча вақтлар ўтиб кетди. Бу нисбий тушунча бўлиши мумкин. Лекин Жонсон ҳам оддий жангчи эмас. Уни Хабиб қийинчиликсиз мағлуб этган. Фергюсон эса ундан мағлубиятга учраганлиги ҳам факт! Бир сўз билан айтганда, ушбу қарама-қаршиликда Хабиб Нурмагомедов ғалаба қозонади ва унга мухлислик қиламан.

5301568801126

Зуфар Сулаймонов – бокс мураббийи

- Албатта, Хабибга мухлислик қиламиз ва уни ғалаба қозонишига тилакдошмиз. Лекин бу жанг осон бўлмайди. Хабибга Фергюсон жуда катта қийинчиликлар туғдириши тайин. Унда имконият юқори деб ўйлайман.

photo_2018-11-27_22-24-09

Олимжон Назаров -профессионал боксчи, WBO Orienta камари соҳиби

-  Хабиб Нурмагомедов ғалаба қозонади. У ўз вазнининг ҳақиқий етакчиси. Тони Фергюсон ҳам ажойиб жангчи... Лекин Нурмагомедов бир бош устун деб ўйлайман. Албатта, бу шахсий фикрим!

photo_2018-12-08_18-52-59

Аҳмед Алимбеков -кикбоксингчи, жаҳон чемпиони

- Фергюсонда имконият юқори деб ўйлайман. У “стойка”да ва курашда ҳам ажойиб ҳаракатланади. Хабибда эса фақат кураш мукаммал холос. Агар, Тонига жароҳат ёки кучли ҳаяжон панд бермаса, у ғалаба қозонади.

1184783_411258399008332_1501460497_n

Феруз Юлдашев – профессионал боксчи

- Шубҳасиз, Хабиб ғалаба қозонади. ММА да асосан кураш роль ўйнайди десам янглишмаган бўламан. Бу шахсий фикрим албатта. Бу борада эса, Нурмагомедовга ММА оламида тенг келадиган рақиб топилмаса керак. Хабибни яратганни ўзи қўллайди. Олға Хабиб!

photo_2018-08-20_13-05-50

Улуғбек Ҳақбердиев – профессионал боксчи

- Тўғриси, у қадар қизиқишим йўқ. Лекин Нурмагомедовга мухлислик қиламан ва уни ғалаба қозонишини хоҳлардим.

photo_2019-11-04_10-15-10

                                            Жамшид Ҳожиакбаров- спорт журналисти

- Хабиб чемпион, ўз-ўзидан унда имконият юқори бўлади. Хабибни руҳияти ҳам баланд. У асосан “партер” орқали ғалабаларга эришади.  Фергюсон эса Маҳмуд Муродов сингари қўлда-оёқда кучли зарбалар бера олади. Имкониятлар эса 50/50.

photo_2018-12-27_18-52-21

Одил Сирожиддинов – қўл жанги бўйича жаҳон чемпиони

- Кучли рақиблар ва ажойиб жанг бўлади. Имкониятлар борасида эса 50/50 деган бўлардим.

17505342_213475912468649_4536456124219702139_o

Исроил Мадримов – профессионал боксчи, WBA Intercontinental камари соҳиби

- Ҳар иккиси жуда яхши жангчилар. Лекин Нурмагомедовга мухлислик қиламан ва унда имконият нисбатан юқорироқ деб ўйлайман. Фергюсон ҳам ноодатий жанг услубларига эга. Шундай бўлсада, Хабиб ҳар доимгидек уни “партер”да чарчатиб, ғалабани қўлга киритади деб ўйлайман. Лекин осон бўлмайди. Фергюсон қийинчиликлар туғдириши аниқ.

4901570434427





 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!