Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги Даврон Файзиев талқинида...

  • 10 декабрь, 2019, 21:24
  • 14
  • MMA

 

Айни кунларда спорт оламидаги энг катта мавзу, UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва ушбу двизион етакчиси Тони Фергюсон ўртасидаги жанг бўлмоқда деб бемалол айта оламиз. Яқиндагина ушбу тўқнашув муддати ва қаерда ўтказилиши маълум бўлганидан сўнг, бутун дунё уларнинг имкониятлари борасида, жанг қандай якун топиши хусусида спортчилар, мутахассислар ҳамда мухлислар томонидан турли хил фикрлар янграмоқда.

Гўёки бутунжаҳон иккига бўлингандек, бундай ҳолатни фақат футболда, “Реал”-“Барса” жамолари ёки Роналду ва Месси ўртасидаги вазиятларда кузатишингиз мумкин. UFC шу даражада оммалашмоқдаки, ушбу промоушен жангларида ҳам юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, курраи замин мухлислари иккига бўлиннишмоқда. Бундай воқеани Хабиб ва Конор жангидан аввал ҳам кузатган эдик. Мана Тони билан жангга ҳам унданда қизиқиш юқори... Бу албатта UFC нинг жуда катта ютуғи десак муболаға бўлмайди.

Албатта, мамлакатимизда ҳам мазкур спорт тури тобора оммалашмоқда. Айниқса, расман ассоциация ташкил қилиниши, GFC нинг юбилей 20-турнири Тошкентда ўтказилиши, янада ММАга бўлган қизиқишни ошириб юборди.

Шундай омилларни ҳисобга олиб, ўзбекистонлик спортчилар, мутахассисларнинг ушбу қарама-қаршилик ҳақида қандай фикрлар билдираётганини эътиборингизга ҳавола этиб бораётган эдик. Яъни, бу борада 3- қисмини тақдим қилишга ҳам улгурдик.

Бугун эса, ўзбек спорт журналистикасининг етакчи вакилларидан бири, айниқса ММА борасида жуда яхши ва ажойиб билимга эга бўлган Даврон Файзиевнинг мазкур тўқнашув борасидаги фикр ва мулоҳазаларини тақдим этамиз.

 - Хабиб билан Фергюсон! Бу жанг ҳақида эшитганимда биринчи навбатда мени хаёлимга келган нарса, жанг бўлармикан деган шубҳа бўлди. Тўрт марта UFC бу жангни ташкил қилмоқчи бўлган. Барчаси ўхшамаган. Ҳар-хил сабаблар бор. Икки марта Хабиб сабабли, икки бор Фергюсон туфайли бекор қилинган. Ҳатто, Дана Уайт бу тўқнашувни бошқа ташкил қилмаслиги борасида жаҳл билан гапириб ўтганди.

Охирги марта Фергюсон Нью-Йоркдаги матбуот анжуманига кетаётганида қоқилиб тушиб, тиззасидан жароҳат олганда, UFC президенти ғазаб билан шундай деган эди. Аммо, Дана Уайтнинг ушбу сўзлари амалга ошмаслигига сабаб, унинг ёлғончилигида эмас, шунчаки бу икки жангчи ўзаро октагонга чиқмаса бўлмасди. Чунки ҳар иккиси ҳам UFC да мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

 Икки доминант битта вазн тоифасида иштирок этяпти, мағлубиятсиз одимлашмоқда. Тўғри, Фергюсон ютқазган, лекин бу воқеа анча аввал содир бўлганди. Қолаверса, унда ҳам 12 та жангдан иборат мағлубиятсиз серия мавжуд, ҳудди Хабиб каби... Мана шундай икки жангчи битта вазнда иштирок этиб, ўзаро жанг ўтказмаслиги, бу UFC нинг обрўсига ҳам тўғри келмасди.

6811574432934

Чунки, ушбу промоушеннинг энг катта плюс томони, кучлилар ҳар доим бир-бири билан албатта тўқнаш келишида... Шунинг учун, бу ерда ҳатто Дана Уайт UFC президенти бўлган тақдирда ҳам, биргина унинг жаҳл қилиши билан бу тўқнашувни четлаб ўтиш катта хато бўларди. Бу жанг барибир бўлиши керак эди.

Энди бевосита имкониятларга келсак, UFC да тахмин қилиш ҳар доимгидек қийин. “Апсет”(юлдузларнинг  кутилмаганда мағлубиятга учраши) лар ҳам  учраб туради. Дейлик, Фергюсон Хабибни устидан ғалаба қозонса, бу жуда катта “апсет” ҳам деб бўлмайди. Чунки, Тони ушбу промоушенда айтиб ўтганимиздек, Хабиб сингари ғалабали серияни давом эттирмоқда.

хабиб

Шунингдек, Фергюсонни Хабибнинг аввалги рақибларидан битта фарқи бор. Сўнгиларидан дейлик, яъни Тони хеч қачон “партер”дан қочмаган. “Тэйкдаун” ўтказиб юборилса ҳам Тони хавфлилигича қолади. У “партер”дан туриб ҳудди Хабиб каби “сабмишн”( йиқитиб олиб, бўғиш)лар қила олади. Ётган жойида муддатидан олдин ғалаба қозонган жангларини кўп кўрганмиз. Ўша ётган ҳолатда Фергюсон жуда хавфли бўлади. Шунинг учун, Хабибнинг “тэйкдаун”лар қилиши унга яққол устунлик бермайди.

Очко беради. Конор МакГрегор билан жанг қандай бўлганди? Кўпчилик Хабиб “тэйкдаун” қилса бўлди. Конор тамом бўлади ва ўша “партер”ни ўзида Нурмагомедов ғалаба қозонади дея, тахмин билдиргандилар. Аслида шундай ҳам бўлиб чиқди. Ҳудди шу воқейлик Порье билан ҳам юз берди. Йиқитиб олди ва ютди. Лекин Тони билан йиқитиб олди дегани бу ютуқ эмас.

e3913968d684ce414051bad3204ecef15acc8512cc3b9392710497

Тони ётган ҳолатида ҳам юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, жуда хавфли. АҚШлик жангчида яна битта қурол бор. Бу ноодатий услуб! Хабиб тайёрланиши мумкин. Рақибни ўқиб-ўрганиб чиқиши мумкин. Бироқ ўша куни Фергюсон қанқа услубда ишлашини билмайди. Дейлик, Тони 10 та жанг ўтказса, 10 хил услубда ҳаракат қилади. Тирсаклар, тизза унинг хавфли қуроли, Хабиб кўпроқ яқин масофага интилади. Шундай ҳолатда Фергюсоннинг тирсаги ва тиззаси ишга тушади.

UFC да Хабиб хеч қачон жароҳат олмаган. Бу сафар шундай ҳолат кузатилиш эҳтимоли бор. Океан орти вакилининг ўша тирсаклари анча-мунча жароҳат олмайдиган жангчиларни қошини ёрган, бурнини синдирган, лабини қонатган. Шунинг учун, ушбу тўқнашувда доғистонлик жангчининг юзи биринчи бор қонга беланиши мумкин.

large

Шу томонлари хавфли Тони Фергюсоннинг... Хабиб Нурмагомедовга тўҳталадиган бўлсак, ҳозир унинг услубини ёш болалардан сўрасангиз ҳам айтиб беради. Ҳамма билади, хеч ким тўхтата олмайди!!! Ҳамма билади унинг нима қилиши мумкинлигини, нима қилса хавфли бўлишини, аммо хеч ким унга қарши чора топа олмаяпти. Шундай экан, Хабиб ўша-ўша жангни олиб боради. Имкон бўлганда “тэйкдаун”қилади.

Имкон бўлганда “граунд эн паунд” яъни ётган рақибига зарбалар беради. Имкон бўлганда уни бўғиб қўйишга ҳаракат қилади. Хабиб ва Тонида битта ўхшаш жиҳат бор. Ўзи услубларида бир хиллик мутлақо йўқ. Лекин битта жиҳати бундан мустасно. Яъни иккаласининг “кардио”си мукаммал. Ҳар иккиси беш раунд бир хил “темп”да ишлай олади. Мана шу омил бизга 5-раунд даҳшатли жанг гувоҳи бўлишимизга замин яратади. “Темп” масаласида балки Хабибда бироз устунлик бордир. Чунки Хабиб 5-раунд бир текисда ҳаракат қилади.

Тонида баъзи ҳолатларда бўлади-ки, зарба ўтказиб юборади, йиқилади. Шундай вазиятларда ҳам думалаб, турли хил ҳаракатлар билан яна жангни давом эттиради. Бироқ маълум бир вақт унда пасайиш юзага келади. Бу чарчаб қолишдан эмас, шунчаки унинг ритми бузилади. Тўғрироқ қилиб айтганда, жанг олиб бориш ритми бузилади. Шу маънода жуда кичик устунлик Хабибда деган бўлардим!

129993-27

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umid Nazarov
11/12/2019 07:39
Habib ham kup maqtanadiku
Lion Kurbanov
11/12/2019 04:51
Xa eng jiddiy jang bo'ladi, bemalol aytishim mumkinki imkoniyatlar teng. Tony o'zgacha u na jastin na coner emas. Tonyda bir xil uslub Yo'q, asartimente ko'p, partetda ham mukammal ishlay oladi. U juda kuchli, xozirgi vaqtga ufc da qirol darajasiga chiqishi mumkin, xozircha u Shahzoda. taxt uchun ikki valeaxt kurash olib boradi, bu taxtlar o'yini.lekin bu o'yinda yana bir valeaxt ufc ning arzanda o'g'loni bor, uni unitishga haqqimiz Yo'q, u habib, conerni yer bilan bitta qilgan, jastinni yeglashga majbur qilgan
Lion Kurbanov
11/12/2019 05:04
O'zini kamtar tutishi bilan muxlislar qalbdan chuqur joy olgan, o'z raqibini oktagondan tashqarida hurmatini juda o'rniga qo'yadigan, juda kamtar, maqtanishni eplay olmaydigan va yoqtirmaydigan oddiy hayot tarzini ma'qul dep biladigan ufcning arzandasi habib nurmagamedov bu jangda tonydan ancha jihatlardan shaxsiy fikrimcha ustun.ertaglardagi o'sha ssenariy jang 5 raundga cho'zilishi va unda habib o'zining tinim bilmasligi bilan ajralib turishi natijasida jang so'ngida g'alaba qozonishi mumkin dep hisoblayman, habib nurmagamedov ufcning hozirgi kunda tengsiz jangchisi, hattoki uning raqibi tony bolsaham uning oldida ip yecholmaydi, kichik ustunlig bilan habib
Shaeali qurbonov
Lion Kurbanov
11/12/2019 05:22
O'zini kamtar tutishi bilan muxlislar qalbdan chuqur joy olgan, o'z raqibini oktagondan tashqarida hurmatini juda o'rniga qo'yadigan, juda kamtar, maqtanishni eplay olmaydigan va yoqtirmaydigan oddiy hayot tarzini ma'qul dep biladigan ufcning arzandasi habib nurmagamedov bu jangda tonydan ancha jihatlardan shaxsiy fikrimcha ustun.ertaglardagi o'sha ssenariy jang 5 raundga cho'zilishi va unda habib o'zining tinim bilmasligi bilan ajralib turishi natijasida jang so'ngida g'alaba qozonishi mumkin dep hisoblayman, habib nurmagamedov ufcning hozirgi kunda tengsiz jangchisi, hattoki uning raqibi tony bolsaham uning oldida ip yecholmaydi, kichik ustunlig bilan habib
Sherali qurbonov
Umid Narziqulov
10/12/2019 22:22
Davron yozsenng tori yoz toni aqshlik mas meksikalik
&
Baksyor
10/12/2019 23:20
Toni aqshlik buni barcha biladi
Umid Narziqulov
12/12/2019 18:01
Meksikalik
&
Baksyor
12/12/2019 22:53
Toni fergusondi beografiyasini kuring u aqshlik aqshda tug'ilgan nega meksikalik deyapsiz xayronman xati ismi xam ispancha emasku
Umid Narziqulov
13/12/2019 05:27
Oga men doimi ufc ni boyicha musobaqalardi oldindan korb turaman Dastin pore bln vatan dosh meksikalik jangchi db eshitganman internetda tekshirb koring Toni Feryuson biografiya deb blasz
&
Baksyor
14/12/2019 00:13
Dasten porier xam aqshlik men nafaqat kuraman balkim xar bir jangchini beografiyasini kurib u kimlar bilan jang qilgan kimga yutqizgan kimni yutkan yana janglarini youtubedan kurib xam chiqaman dust
&
Baksyor
14/12/2019 00:15
Общая информацияПолное имяЭнтони Арман Фергюсон (англ. Anthony Armand Ferguson)ПрозвищеЭль Кукуй (англ. El Cucuy)Гражданство СШАДата рождения12 февраля 1984 (35 лет)Место рожденияОкснард, Калифорния, СШАРост180 смВесовая категорияЛегкий вес (до 70,3 кг)
Полусредний вес (до 77 кг)Размах рук193 см
&
Baksyor
14/12/2019 00:17
Bu dasten porierniki
Общая информацияПрозвищеThe DiamondГражданство СШАДата рождения19 января 1989 (30 лет)Место рожденияЛафейетт, Луизиана, СШАРост175 смВесовая категорияЛёгкая (70 кг)Размах рук183 см
&
Baksyor
14/12/2019 00:18
Дастин Пуарье в 2011 годуОбщая информацияПрозвищеThe DiamondГражданство СШАДата рождения19 января 1989 (30 лет)Место рожденияЛафейетт, Луизиана, СШАРост175 смВесовая категорияЛёгкая (70 кг)Размах рук183 смКарьерас 2009 года по н. в.КомандаAmerican Top TeamСтильБокс, Бразильское Джиу-ДжитсуСтепень мастерства     Черный пояс по бразильскому джиу-джитсу