Хабиб: "Тонини нокаут қиламан"
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши жанг олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳа, унинг имкониятлари юқори. Унинг жангларини кўриб чиқсак, жиддий жангчи эканлигининг гувоҳи бўламиз. Шунинг учун ҳам бу жанг менга ёқмоқда. Бу ҳақиқий синов. Кўпчилик унинг мени мағлуб этишига ишонишмоқда. Буюк жангчилар мана шундай аниқланади. Кимни фаворит деб ҳисоблашса, ўша жангчини мағлубиятга учратиш керак.
Тонига қарши жангда имкон борича тезроқ масалани ҳал қилмоқчиман. Иккинчи ёки учинчи раундда нокаут қилишни мақсад қилганман"- деди россиялик жангчи.

Изоҳлар (0)