Халк Оскарни Хитойда кутиб олди (фото)
Ads

"Челси" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Оскар ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган Шанхайнинг "Шанхай СИПГ" жамоасига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.
Бугун 25 ёшли футболчи терма жамоадаги шериги ва жамоадоши Халк билан учрашди. Бу ҳақда ярим ҳимоячи ўзининг твиттердаги саҳифасида эълон қилди.

Қайд этиш жоиз, Бразилия терма жамоаси аъзолари саналадиган ҳар иккала футболчи энди ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан биргаликда "Шанхай СИПГ" сафида тўп суради.