Халқаро фаолиятини якунлаган Мессини яна Аргентина терма жамоасига чақиришди
“Интер Майами”нинг 39 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг яқинда бўлиб ўтадиган Боливия (30 сентябрь), Буркина-Фасо (3 октябрь) ва Бенин (6 октябрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларига чақирилди.
Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциациясининг (AFA) расмий сайтида хабар берилди.
Аввалроқ Бенинга қарши учрашув Месси учун хайрлашув ўйини бўлиши хабар қилинган эди. 2022 йилги жаҳон чемпиони билан хайрлашув маросими Буэнос-Айресдаги “Монументаль” стадионида ташкил этилади. Бенинга қарши ўйинга 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган таркибнинг барча футболчиларини таклиф қилиш режалаштирилмоқда.
31 август куни Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди. “Албиселесте” сафида ҳужумчи 207 та учрашув ўтказиб, 125 та гол урган ва 68 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар