Хамес Мадридга қайтиши мумкин, фақат...

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Реал" хавбеки Хамес Родригесга қизиқиш билдира бошлади.

OK Diario нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли колумбиялик футболчини шахсан “матрасчилар” устози Диего Симеоне ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хамес сўнгги икки мавсумдан буён ижара асосида “Бавария”да ўйнамоқда. Мюнхенликларда уни 42 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Маълумот учун, Родригес жорий мавсум “Бавария” сафида жами 28та ўйинда иштирок этди ва 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!