Хамес "Милан"га ўтиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга фаолиятини давом эттириши учун яна бир вариант пайдо бўлмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда колумбиялик футбол юлдузи “Милан”га кўчиб ўтиши мумкин. “Россонерилар” айнан маҳоратли плеймейкер қидиришмоқда ва Хамес номзодига жиддий қизиқиш билдира бошлашган.

Таъкидлаш керакки, Хамеснинг трансфери “Милан”га 42 млн евродан камига тушмайди. Боиси, “Қироллик клуби” уни айнан мана шу нархга сотмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу футболчига А Сериянинг бошқа бир гранди – “Наполи” ҳам кураш олиб борган эди. Бироқ, якунда улар “Атлетико” билан бўлган рақобатда ютқазишди. Айни дамда Хамес учун айнан “матрасчилар” ягона даъвогар бўлиб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!