Хамеснинг агенти "Наполи" билан музокаралар ўтказиш учун Италияга келди

“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг агенти Жорже Мендеш “Наполи” билан мижозининг трансферини муҳокама қилиш учун Италияга келди.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда агент колумбиялик футболчининг шартнома бўйича истакларини муҳокама қилиш учун Италияга келган.

Бироқ, ушбу трансфердаги энг қийин вазият “Реал” билан боғлиқ. Боиси, мадридликлар Хамес эвазига 50 млн евро атрофида маблағ талаб қилишмоқда. “Наполи” эса уни ижарага олишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Хамес учун шунингдек Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳам кураш олиб бормоқда. Агар “Наполи” билан музокаралар муваффақиятли кечмаса, у катта эҳтимол билан “матрасчилар” сафига ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!