Хамеснинг жароҳати кутилганидек жиддий бўлиб чиқмади
“Реал” Мадрид ярим ҳимоячиси Хамес Родригес кутилганидан тезроқ сафга қайтиши мумкин.
Таъкидлашк керакки, бундан аввалроқ 28 ёшли колумбиялик футболчи камида 2-3 ҳафта даволаниши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра у 8 кунда тўлиқ соғайиб улгуради.
Жароҳати сабаб Родригес Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушдан уни Бразилия (7 сентябрь) ва Венесуэлага (11 сентябрь) қарши бўладиган ўртоқлик ўйинлари учун чақирмасликни сўраган.
Фикрлар