Хамзат Чимаев "Чеченистоннинг 2025 йилдаги энг яхши спортчиси" деб топилди

  • 24.12.2025 17:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

-84 кг вазн тоифасида UFC чемпиони Хамзат Чимаев "Чеченистоннинг 2025 йилдаги энг яхши спортчиси" деб топилди. Бу ҳақда Чеченистон Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

"Хамзат Хизарович Чимаев - ёрқин услубга эга аралаш яккакураш усталаридан бири. Унинг ММАдаги ишончли иштироки ва ажойиб ғалабалари уни нафақат жаҳон спорти юлдузига, балки бутун республика учун фахр ва илҳом манбасига айлантирди. Букилмас ирода, меҳнатсеварлик ва ғалабага интилиш унга ҳақли равишда "Йил спортчиси" унвонини келтирди. Мукофотни Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Ахматович Қодиров ва Чеченистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ахмат Қодиров топширди", - дейилади пресс-релизда.

Эслатиб ўтамиз,  Чимаев "UFC 319" турнирида Дрикус дю Плессини енгиб, ўрта вазнда промоушен чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!