Хамзат Чимаев дю Плессини финиш қилишга нима учун шошилмади?

  • 25 августа, 15:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ жангчиси Хабиб Нурмагомедов чеченистонлик Хамзат Чимаев ва жанубий африкалик Дрикуч дю Плесси ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.

Tecno

"Мен Хамзатга рақибни финиш қилишга шошилмаслик зарурлигини айтгандим. Чунки бунинг бир неча сабаблари бор эди. Биринчидан, олдинга интилиш жуда катта риск. Тўғри, сиз рақибга босим ўтказиб, кўпроқ зарбалар йўллашингиз мумкин, бироқ кичик хато қимматга тушиши аниқ. Иккинчидан, Плесси ҳам ёш бола эмас. У ўша пайтда UFC чемпиони эди. Эҳтимол, Дрикус қоғозда кучсизроқ кўрингандир, лекин амалда бундай эмаслигига ҳаммамиз гувоҳ бўлдик", - деди ММА афсонаси.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 319" турнирида Чимаев ҳакамларнинг якдил қарорига кўра дю Плессини мағлуб этиб, ўрта вазнда чемпионга айланди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию